Янгиликлар
Туман ҳокими қарор ва фармоишлари
Туман депутатлари кенгаши қарорлари
Туман ҳокими қарор ва фармоишлари
Туман ҳокими қарор ва фармоишлари
Туман депутатлари кенгаши қарорлари
Туман депутатлари кенгаши қарорлари
Туман ҳақида

Боғот тумани илк бор 1926 йилда ташкил топган. 1930 йилда Хонқа туманига қўшилган, 1934 йилда эса Янгиариқ тумани тасарруфига ўтган. 1953 йилнинг март ойида қайтадан туман сифатида ташкил қилинган. 1959 йилда яна Янгиариқ тумани таркибига қўшилган.
Боғот тумани 1970 йил 8 декабрда қайта ташкил қилинган. Туман ҳудуди 4433,5 кв.км. бўлиб, географик жиҳатдан Хоразм вилоятининг жанубуй - шарқий қисмида жойлашган. Жанубдан Туркманистон Республикаси билан, шарқдан Хазорасп тумани билан, шимолдан Қорақалпоғистон Республикаси билан, ғарбдан Янгиариқ ва Хонқа туманлари билан чегарадош. Туманда 43 та маҳалла, шундан 5 таси шаҳарча фуқаролар йиғини ҳисобланади. Туман аҳолиси сони 163819 кишини, туман марказида 11321 киши истиқомат қилади.
Боғот тумани вилоят ҳудудининг 7, 2 фоизини эгаллайди. Боғотдан Урганч шаҳригача 30 км. Туманда 11та фуқаролар йиғини, 69та ахоли пункти, 43 та махалла мавжуд. Аҳоли сони 2014 йил 1 январ ҳолатига 146, 8 минг киши, зичлиги 1 кв км га 297, 7 кишини ташкил этади. Шаҳар географик ўрнига кўра 400-310 ва 420 шимолий кенгликлар 600-620 шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Шаҳар иқлими кескин континентал бўлиб, максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780 га тенг. Туманда 2008 йил 1 октябр холатига 2297 та корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 2069 таси фаолият кўрсатмоқда. Фаолият кўрсатаётган 2069 та корхонадан 1920 таси кичик бизнес субъектига қарашлидир. Туманда 3 та йирик саноат корхоналари, 4 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Ахолига, корхона ва ташкилотларга транспорт ва бошка хизматларни курсатиш? Ташкилотларни, ахолини курилиш материалари ва бошка материалларга булган таълабини кондириш максадида ушбу махсулотларни этказиб бериш билан шугулланиш? Йогоч материалларини ДСП, ДВП махсулотларини олиб келтириш, кайта ишлаш, улардан халк истемол молларини тайёрлаш? Мелиоратив , курилиш техникаларини таъмирлаш? Энгил автомобилларга техник хизмат курсатиш?