#ТИББИЁТДАГИ_ИСЛОҲОТЛАР
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
БОҒОТДА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК
Боғот туманида Хоразм вилоятининг шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Малакали тор соҳа мутахассислари томонидан туман аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар, заруратга қараб дори-дармон берилди.
Ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган фуқаролар УЗИ ва ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, ихтисослашган тез тиббий ёрдам мобил хизматларидан баҳраманд бўлишди.
Ногиронлиги бор ва ҳаракати чекланган беморларга ихтисослашган тез тиббий ёрдам машинаси билан тор соҳа мутахассисларининг кўриги, инструментал ва лаборатор текширувлар уй шароитида ташкил қилинди.
Тиббий кўрик давомида туманнинг 144063 нафар (85%) аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди, тиббий кўриклар жараёнида 32265 нафар (23,1%) аҳолида турли хилдаги касалликлар аниқланиб, уларнинг 31135 нафари (95,5%) амбулатор ва 1130 нафарини (3,5%) стационар шароитда соғломлаштириш режалаштирилди.
Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати