#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#ҲУҚУҚИЙ_МАСЛАҲАТ_БЕРИЛДИ
БОҒОТЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ЎРТАСИДА МУЛОҚОТ УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Боғот туманидаги 1- сектор ҳудудидаги «Ёш ўсмир», «Қулонқорабоғ», «Меҳнат гули», «Пахтаобод» маҳалларидаги аёллар билан Боғот тумани ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов, туман прокурори ёрдамчиси З.Жуманиёзов, Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани суди раиси Ҳикмат Саидов , Боғот туманлараро маъмурий судининг судьяси, Боғот тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллаева иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида давлатимиз томонидан яратиб берилган имтиёзлар ҳақида тўхталиб, аёлларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.